WSJ: Трамп сайловолди кампанияси стратегиясини ўзгартиради

Жаҳон 22 Апрель 2016 457

Республикачилар партиясидан Америка президентлигига даъвогар Дональд Трамп сайловолди кампанияси тамойилларини ўзгартириб, анъанавийроқ йўналишда олиб бормоқчи. Бу ҳақда The Wall Street Journal газетаси хабар берди.

Маълум бўлишича, миллиодер энди ташқи сиёсатга кўпроқ аҳамият беради ҳамда спичрайтер ва телесуфлёрлар хизматидан фойдаланади.

“Мен ҳам кампания билан бирга ривожланиб, ўзгариб бормоқдаман”, - маълум қилди Трамп.

У энди интизомлироқ бўлишини билдирди. Миллиардер “ҳамма ишнинг пачавасини чиқаришни истамагани учун” ўзгаришига тўғри келади.

Бироқ унинг “шахсий” услуби ўзгармаслиги айтилган.

Эслатиб ўтамиз, Индиана штати сайловолди мажлисида Трамп ўз одатларига содиқ қолиб, рақиби сенатор Тед Крузни “ёлғончи”, АҚШ собиқ давлат котибини эса “сотқин Ҳиллари” деб атаганди. Бироқ Нью-Йоркда праймериздан кейинги чиқишида у ўзини анча сипо тутди. 8 дақиқалик нутқи давомида у рақибларини аччиқ сўзлар билан сийламади.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 20315 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49425 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 1599 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 755 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 2157 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 1488 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 2356 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 2602 Технология
Лотин алифбосидан кимлар қўрқади?
22:45 / 21.08.2017 3771 Жамият
Президент 2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказишга доир қарорни имзолади
22:37 / 21.08.2017 3650 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар