Хитойлик дизайнер Кун Нин Ер Куни муносабати билан мингта тухумдан “тикилган” тўй кўйлагини намойиш этди. Бу ҳақда Mashable хабар берди.

Модельер ўз либосини Пекинда Миллий ижро санъати маркази атрофида кўрсатди. Кўйлакни яратишга Нин икки кун сарфлади. Кўйлакни тикиш ёки кийиш пайтида тухумлар сингани тўғрисида маълумот йўқ.

Кўйлак Кун Ниннинг шу ҳафта чоп этилган шеърий тўпламини қўллаб-қувватлаш ниятида яратилган, деган фаразлар ҳам йўқ эмас. Китобда мингта тухум ҳақида шеър бор.

Кун Нин ғаройиб тўй либосини аввал ҳам ишлаб чиққан. 2015 йил декабрь ойида у респиратор ниқоблардан тикилган кўйлакни тақдим этганди. Шу кўйлакни кийиб, дизайнер Пекинда ҳавонинг ифлосланишига ўз қаршилигини ифодалаган.