Хитойдаги химикат моддалари сақланадиган омборлардан бирида кучли портлаш содир бўлган. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар хабар тарқатган.

Аниқлик киритилишича, бу ҳодиса Цзинцзян шаҳрида юз берган. Омборхонада портлашдан сўнг ёнғин келиб чиққан. Омборхона ходимлари эвакуация қилинган.

Айни вақтда ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда. Жабрланувчилар ҳақида аниқ маълумотлар йўқ.