«Реал» жамоаси бош мураббийи Зинедин Зидан Криштиану Роналдунинг жароҳати ҳақида фикр билдириб ўтди.

«Роналду билан жиддий гап йўқ. Лекин у «Райо Вальекано»га қарши ўйнамайди. Криштиануни қўллаб-қувватлаш керак. У шанба кунги ўйинда майдонга туша олмаслигини билади. Роналду ўйнашни истамоқда. Аммо у уйида қолгани маъқул.

Мен Роналдуни майдонга тушира олмайман, бу ҳатто финал баҳси бўлса ҳам. Ҳозир таваккал қиладиган вақт эмас. Биз сешанба кунги ўйин ҳақида кўпроқ ўйлашимиз керак. «Манчестер Сити»га қарши ЕЧЛ ярим финалига Криштианунинг тайёр бўлишини кутамиз», – дейди мураббий.

Бугун Роналду «Вильярреал»га қарши (3:0) ўйинда олган жароҳатидан сўнг 22 апрель куни Моралеха клиникасида тиббий кўрикдан ўтди.

Marca нашри хабарига кўра, текширувдан кейин Роналдунинг ўнг оёқ сон қисмидаги мушаклари шикастлангани аниқланган.