Англия чемпионати, 35-тур: "Ливерпуль" ўз майдонида "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади, "Манчестер Сити" "Сток"ни мағлуб этди (Видео)

Спорт 23 Апрель 2016 861

Англия чемпионатининг 35-турида "Ливерпуль" ўз майдонида "Ньюкасл" билан 2:2 ҳисобида дуранг натижа қайд қилди.

Юрген Клопп шогирдлари 1-бўлимдаёқ рақиб дарвозасига иккита тўп уришди: Дэниел Старриж ва Адам Лаллана ўз ҳисобларига биттадан тўп ёзиб қўйишди. Бироқ 2-бўлимда " "Ньюкасл" ўйинчилари Паписса Сиссе ва Жек Колбэк ўз голлари билан жамоаларига дуранг натижа олиб келишди.

"Ливерпуль" 55 очко билан 7-ўриндан, "Ньюкасл" эса 19-ўриндан жой олмоқда.

"Манчестер Сити" эса ўз майдонида "Сток Сити"ни кутиб олди ва 4:0 ҳисобидаги йирик ғалабани қўлга киритди.

"Шаҳарликлар" сафида голларни Фернандо, Серхио Агуэро, Келечи Ихеаначо (дубль) киритдилар.

Агуэро пенальтидан чемпионатдаги 23-голини киритди. У бу голи эвазига тўпурарлар рўйхатида "Лестер" ўйинчиси Жейми Вардидан (22 гол) ўтиб кетди ва 1-ўринни эгаллаётган Гарри Кейнга (24 та гол) яқинлашди.

"Манчестер Сити" (64 очко) "Арсенал"дан ўтиб, мусобақа жадвалининг 3-ўринига кўтарилиб олди, "Сток" эса (47 очко) 9-ўринда қолди.

Қолган учрашувларда "Челси" меҳмонда "Борнмут"ни 1:4 ҳисобида ютди, "Астон Вилла" эса ўз майдонида "Саутгемптон"га 2:4 ҳисобида ютқазди.

Англия Премьер-лигаси. 35-тур

Ливерпуль – Ньюкасл Юнайтед – 2:2
Голлар: Старриж, 2 (1:0); Лаллана, 30 (2:0); Сиссе, 48 (2:1); Колбэк, 66 (2:2).

Манчестер Сити – Сток Сити – 4:0
Голлар: Фернандо, 35 (1:0); Агуэро, 43 (2:0, пен); Ихеаначо, 64 (3:0); Ихеаначо, 74 (4:0).

Борнмут (Борнмут) – Челси (Лондон) – 1:4
Голлар: Родригес, 5 (0:1); Азар, 34 (0:2); Элфик, 36 (1:2); Виллиан, 71 (1:3); Азар, 90+1 (1:4).

Астон Вилла – Саутгемптон– 2:4
Голлар: Лонг, 15 (0:1); Тадич, 39 (0:2); Вествуд, 45+1 (1:2); Тадич, 71 (1:3); Вествуд, 85 (2:3); Мане, 90+4 (2:4).

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 8821 Ўзбекистон
«Биринчи зарбада тиззаларигача, иккинчи зарбада белларигача». Лотин ва кирилл атрофидаги гаплар
17:30 / 16.08.2017 42998 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 69431 Ўзбекистон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 40163 Lifestyle
50 минг сўмлик купюра чиқиши инфляцияга таъсир кўрсатадими? Экспертлардан баҳсли фикрлар
КХДР Хитойдан озиқ-овқат маҳсулотлари импортини бир неча баробарга оширди
14:48 321 Жаҳон
Африканинг энг бой одами АҚШ ва Европага 50 млрд доллар сармоя киритади
14:46 938 Жаҳон
Камқонликда озиқланишнинг уч қоидаси 
14:26 2706 Жамият
Мирзиёев Қозоғистон мудофаа вазири билан ҳарбий ҳамкорликни муҳокама қилди
Януковичга давлат томонидан тақдим этилган адвокат уни ҳимоя қилишдан бош тортди
13:32 2192 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар