Бангладешда университет профессорини ўлдириб кетишди

Жамият 23 Апрель 2016 553

Бангладешнинг маҳаллий университети профессори ишга кетаётган вақтда ўлдириб кетилган. 58-ёшли инглиз тили ўқитувчиси Ризоул Карим Сиддиққа уйига яқин бекатда автобусни кутаётган вақтда номаълум кимсалар ҳужум қилган ва ханжар билан сўйиб кетишган.

Қотилликнинг шафқатсизларча амалга оширилганини қайд этган полиция маҳкамасининг Франс пресс агентлигига маълум қилишича, профессорнинг бўйнига камида 3 марта пичоқ тортилган.

Сўнгги вақтларда Бангладешда машҳур блогерлар, дунёвий давлат тузуми тарафдорлари ва атеистлар ўлдириб кетилган эди.

Жиноятда Бангладеш жамоат арбобларига ҳужум қилаётган диний радикаллар гумон қилинмоқда. Биринчи навбатда, ўзларининг атеистик қарашларини ошкора тарғиб қилган блогерлар уларнинг нишонига айланишди. Улар асосан ханжар ва гўштболта ёрдамида ўлдириб кетилган.

Сиддиқ ҳам бир неча марта маданий тадбирларни ташкил этган ва Багмар шаҳрида авваллари диний мактаб ўрнида мусиқа мактабига асос солган эди. У шеър ва ҳикоялар ёзгани ва маҳаллий журнал муҳаррири бўлганига қарамай, диний мавзуларда ҳеч қандай баёнот бермаган.

Апрел ойи бошларида, Бангладеш пойтахти Дакка шаҳрида ҳам ҳуқуқшунос-талаба Назимуддин Самад ўлдириб кетилган эди. Бунгача, у ўзининг атеистлигини тан олган.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 29723 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 16096 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 64098 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56988 Жамият
Ғазабланган россиялик 46 минг рубллик қарзини копейкаларда тўлади
09:20 467 Жамият
Ҳиндистонда йўловчи поезди вагонлари рельслардан чиқиб кетди, жабрланувчилар кўп 
09:19 157 Жаҳон
Демократлар Трампнинг эҳтимолий рақобатчилари ҳақида маълум йиғмоқда
09:11 155 Жаҳон
Аргентина олий суди собиқ президентга қарши давлатга хиёнат бўйича терговни қўллаб-қувватлади
09:09 416 Жаҳон
Мексика жанубида тутқунликдаги 37 нафар гватемалик муҳожир озод қилинди
09:04 162 Жаҳон
McDonalds Ҳиндистондаги 170 га яқин ресторанини ёпади
08:57 1296 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар