Эквадорда 7 кишини вайроналар остидан қутқариб қолган ит ҳолсизликдан нобуд бўлди

Жаҳон 23 Апрель 2016 475

Эквадордаги Педерналес шаҳридаги кучли зилзиладан сўнг Дайко лақабли ит 7 кишини вайроналар остидан қутқариб қолишда иштирок этганди. 22 апрель куни ит ҳолсизликдан ҳалок бўлган. Бу ҳақида El Universo газетаси хабар берди.

Тўрт ёшли тилларанг ретривер тўрт кун фалокат минтақасида қулаган бинолар остидаги одамларнинг жойлашган ерларини аниқлашда хизмат кўрсатди. Итнинг шарофати билан 7 кишининг ҳаёти сақлаб қолинди. Бироқ Иббара шаҳридаги ёнғин-қутқарув хизмати бўлимидан қайтгандан сўнг ит ҳушини йўқотди ва ветеринар шифокорларнинг уринишига қарамай жон берди.

Ёнғин хизмати ходимларининг Facebook'даги саҳифаларида маълум қилишларича, ит иссиқ иқлимли Тинч океани қирғоқларидаги тинимсиз қутқарув операцияларидан кейин ҳолсизликдан туфайли нобуд бўлган.

Эслатиб ўтамиз, 16 апрель куни Эквадордаги Педерналес шаҳри ҳудудида 7,8 магнитудали зилзила содир бўлган. Сўнгги расмий маълумотларга кўра, талофат қурбонлари сони 602 нафарни ташкил қилган, тахминан 12,5 минг киши жароҳат олган. Мамлакатга етган моддий зиён бир неча миллиард долларни ташкил қилган.

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 / 20.08.2017 30177 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 42381 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 158911 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 45042 Lifestyle
Ла-лига. «Барселона» ғалаба билан бошлади
01:32 313 Спорт
Илон Маск БМТдан жанговор роботларни тақиқлашни талаб қилмоқда
Коалиция бомбалари остида 80 нафар суриялик ҳалок бўлди
00:27 924 Жаҳон
РФПЛ. «Ростов» «Краснодар» билан дуранг ўйнади, Шомуродов захирадан майдонга тушди
00:23 487 Спорт
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 2136 Жаҳон
Бундеслига. «Боруссия» М ғалаба қозонди, «Айнтрахт» дуранг ўйнади
00:13 194 Спорт
Кўпроқ янгиликлар