Fiat Chrysler бутун дунё бўйлаб 1,1 миллиондан ортиқ автомобилини қайтариб олади

Технология 23 Апрель 2016 560

АҚШдаги Fiat Chrysler концерни бутун дунё бўйлаб 1,1 млн дона автомобилини ортга чақириб олиши ҳақида маълум қилди.

Автомобилларнинг қайтарилишига сабаб, "парковка" вақтидаги носозлик ҳисобланади. Шу вақтгача автомобиль тураргоҳга жойлаштирилганидан сўнг ҳам ҳаракатда давом этгани бўйича 41 ҳолат қайд этилган.

Концерн 2012-2014 йилларда ишлаб чиқарилган Dodge Charger ва Chrysler 300 седанлари, 2014-2015 йилларда ишлаб чиқарилган Jeep Grand Cherokee русумли автомобилларини чақириб олади.

Рейтер агентлиги хабарига кўра, машиналар, асосан, АҚШ, Канада ва Мексикада сотилган. АҚШда 811 минг, Канадада 52 минг, Мексикада 17 минг автомобиль ортга қайтарилади. Қолган автомобиллар Шимолий Американинг бошқа мамлакатларида сотилган.

Шу билан бирга, концернинг Россиядаги Fiat Chrysler Automobiles бўлими ёқилғи насослардаги носозлик туфайли 6,6 мингта Jeep Grand Cherokee автомобилини ортга қайтаради.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 95817 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 46576 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 51735 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9347 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20141 Ўзбекистон
Яшнободда автомашина эшигини сих орқали очиб, 1500 долларни ўмарган шахс ушланди
02:51 359 Жамият
Самарқандда жисмоний имконияти чекланган ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди
02:50 167 Жамият
«Барселона» Ла Лиганинг 1-турида теракт қурбонлари хотираси учун махсус либосда майдонга тушади
01:43 722 Спорт
Оқдарёда электр таъминоти корхонасининг порахўр раҳбари ва таъмагир врач қўлга тушди
01:36 931 Жамият
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 564 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар