Франциянинг шимолидаги Эрве департаментидаги турар-жой биноларидан бирида кучли портлаш юз берди. Оқибатда бир неча киши ҳалок бўлган ва жароҳат олган.

Полиция маълумотларига кўра, портлаш турар-жой биносида маиший газ сизиб чиқиши оқибатида юз берган. Ҳозирда жабрланганларнинг сони аниқлаштирилмоқда. Баъзи ОАВ 3 киши яраланганини маълум қилган.

Портлаш юз берган уйдаги бир неча киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда. Қутқарувчилар уй вайроналарини тозалашмоқда ва уларнинг остидан омон қолганларни топишга умид қилишмоқда, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.

Айни вақтда фалокат ҳақида бошқа маълумотлар берилмаган.