GM Япониядаги зилзилалар туфайли АҚШда автомобиль йиғишни қисқартиради

Жаҳон 23 Апрель 2016 596

25 апрелдан Американинг General Motors автоконцерни АҚШ ва Канададаги заводларининг 4та линиясида автомобиллар йиғишни қисқартиришга қарор қилди. Бунга компания раҳбарияти Япониянинг Кюсю оролида юз берган талофатли зилзиладан сўнг, бутловчи қисмлар етказиб беришда узилишлар бўлишидан хавотирлангани сабаб бўлган, деб хабар қилмоқда Киодо агентлиги.

"General Motors Япониядаги табиий офатнинг бутловчи қисмларни етказиб беришга салбий таъсирларини баҳолашда давом этиб, муаммони юмшатиш чораларини кўрмоқда", -дейилади компания эълон қилган хабарномада.

"Албатта, бу каби муваққат чоралар General Motors’нинг йиллик режаларига таъсир этмайди".

Ушбу чоралар, компаниянинг Оҳайо, Канзас ва Теннесси штатларидаги 3та ишлаб чиқариш линияси ва Канададаги заводининг битта линиясига нисбатан қўлланилади. Қисқартириш чораси 2 ҳафта давом этиб, Chevrolet Impala, Buick Regal ва Cadillac XTS моделларини ишлаб чиқариш камаяди.

14 апрель куни Япония жануби-ғарбидаги Кюсю оролида даҳшатли зилзила рўй берган, 6,5 баллик ер силкиниши жиддий талофатлар етказган эди. Шундан сўнг, 100га яқин заиф силкинишлар рўй бериб турган, 15 апрель куни кечқурун 7,3 баллгача бўлган бир неча кучли зилзилалар юз берган эди. Шундан бери, бу ерда ер силкинишлари доимий тус олди. Шу пайтга қадар инсон сезиши мумкин бўлган 800дан ортиқ зилзилалар қайд этилмоқда.

Етказилган талофатларнинг қамрови шунчалик кенгки, натижада Кюсю саноат корхоналарида ишлаб чиқариш тўхтатилди. Бу ўз навбатида, кўплаб ишлаб чиқариш корхонларини эҳтиёт қисмлари билан таъминлашда узилишларга олиб келди. Toyota Motor компанияси 25 апрелгача Япониядаги 16та йиғув линиясидан 15тасида автомобиль йиғишни тўхтатишга мажбур бўлди. Sony, Honda Motor, Bridgestone, Mitsubishi Electric ва бошқа йирик корпорацияларда ҳам ишлар тўхтатилди.

Кюсю зилзиласи оқибатида камида 48 киши ҳаётдан кўз юмди, минглаб уйлар вайрон бўлган. Ўн минглаб инсонлар ҳамон эвакуация марказларида қолмоқда.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 8714 Lifestyle
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 9116 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 9887 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 35212 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 51672 Жамият
Пентагон раҳбари Ироққа эълон қилинмаган ташриф билан келди
12:26 40 Жаҳон
ОАВ: АҚШ Хитой фирмаларининг активларини музлатиб қўймоқда
12:24 307 Жаҳон
Ҳиндистон Олий суди мусулмон эркакларнинг «талоқ» сўзидан фойдаланишига вақтинчалик тақиқ қўйди
12:13 411 Жамият
Остона жараёни доирасидаги Сурия бўйича янги учрашув Остонада ўтказилмайди
12:10 317 Жаҳон
Тошкент вилояти аграрчилари қишлоқ хўжалиги техникаси билан таъминланади
Кўпроқ янгиликлар