Иқлим бўйича Париж келишувини 175 та давлат имзолади

Жаҳон 23 Апрель 2016 551

Нью-Йоркда БМТнинг бош қароргоҳида иқлим бўйича Париж келишувини имзолаш маросими ўз ниҳоясига етди, деб хабар бермоқда "Интерфакс" ахборот агентлиги.

Ҳужжатни БМТга аъзо 175 та давлат, жумладан, Франция, АҚШ, Буюк Британия, Хитой ва Россия имзолади.

БМТ бош котиби Пан Ги Муннинг айтишича, келишувни имзолаган давлатларнинг рекорд сонда эканлиги халқаро ҳамжамиятга кучли мурожаат бўлиб, инсоният учун ҳаракат қилиш вақти келганини англатади.

Ушбу келишув 2015 йилнинг 12 декабрида Париждаги анжуман якунларига кўра қабул қилинган. Анжуманнинг барча 195 иштирокчиси сайёрамизда 2100 йилгача ўртача ҳаво ҳароратининг саноатгача бўлган даврга нисбатан 2 градусга ошишига йўл қўймасликка келишиб олгандилар.

Келишув 2020 йилдан кейин Киото протоколининг ўрнига келади.  

Эътиборлиси, келишув бутун дунёда Она ер куни сифатида нишонланадиган кунда имзоланди.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 34605 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 73036 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10746 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 137534 Жамият
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
А серия. «Наполи» ҳам ишончли ғалаба билан старт олди
03:03 553 Спорт
Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?
02:35 2067 Жамият
Виталий Денисов футболга қайтганидан хурсанд
02:29 1206 Спорт
«Агробанк» ҳақми ёки биолаборатория? Зарбдордаги чигал муаммони ким ҳал қилади?
02:25 1527 Жамият
«Ўзбекистонда болалар кейинги 5 йил мобайнида боғчага 100 фоиз жалб қилинади» — Президент
Кўпроқ янгиликлар