АҚШнинг Жоржия штатидаги Огаста шаҳри чеккасида отишма оқибатида 5 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда маҳаллий телекомпания WRDW хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, шаҳарда бир-бири билан боғлиқ бўлиши мумкин бўлган иккита отишма содир этилган.

Округ коронери Вернон Коллинз 5 кишининг ўлимини тасдиқлади. Айни вақтда полиция отишмани содир этган кимсани қидирмоқда.

Аввалроқ Огайо штатида бир оиланинг 8 аъзосини ўлдирган қотил озодликда, қуролланган ва хавфли бўлиши мумкинлиги маълум қилинганди.