Канадада бир эркакнинг қўшнилари унинг тўтиси билан жанжаллашаётгани сабабли полиция чақиртиришди

Жамият 23 Апрель 2016 620

Канаданинг Брайтон шаҳрида (Онтарио вилояти) кулгули ҳолат юз берди. Бир эркакнинг қўшнилари эркак рафиқаси билан жанжалашаяпти, деб ўйлаб полиция чақиртиришган. CBC.ca сайтининг маълум қилишича, эркак жанжалашаётган "рафиқаси" унинг тўтиси бўлиб чиққан.

Маълум қилинишича, полицияга бирданига бир неча киши мурожаат қилган ва эркакнинг рафиқаси билан жанжалашаётгани ва уни ўлдириш билан таҳдид қилаётганини таъкидлашган. Воқеа жойига етиб келган полициячилар эркак уйида бир ўзи эканлигини аниқлашган.

"Биз тўтисига бақираётган уй эгасини кўрдик. Унинг айтишича, у тўтисини чўқигани учун койиган", деб айтди полиция вакили. Полициячи канадалик спиртли ичимлик ичиб ўтирганини, бироқ тўтига ҳеч қандай хавф бўлмаганини айтган.

Полициячилар эркакка нисбатан ҳеч қандай чора кўришмаган.

Кўпроқ янгиликлар