Йўловчи кемаларига Болтиқ денгизига оқова (канализация) сувларни тўкиш ман қилинади. Тақиқлов бўйича музокаралар 5 йил давом этди.

2019 йилдан бу чора янги круиз лайнерларига, 2021 йилдан эса эски кемаларга ҳам татбиқ қилинади.

Халқаро денгиз тошкилоти (IMO) маълумотига кўра, келишув кучга киргандан кейин Болтиқ денгизига фақатгина кема бортида тозалашдан ўтган сувларгина оқизилиши мумкин бўлади.

IMO минтақадаги давлатлар бу янги қоидаларга охирги муддатни кутиб ўтирмаган ҳолда амал қилишларига умид қилмоқда.

Болтиқ денгизи энг ифлосланган денгизлардан бири ҳисобланади, бироқ шунга қарамай, кўпгина давлатлар оқова сувларни оқизишнинг тақиқланишига қарши чиқмоқдалар, деб хабар бермоқда YLE нашри.