Миср суди Муҳаммад Мурсийга нисбатан жосуслик иши бўйича ҳукмини 7 майда эълон қилади

Жаҳон 23 Апрель 2016 443

Миср жиноят суди мамлакатнинг собиқ президенти Муҳаммад Мурсий ва 10 нафар собиқ юқори лавозимли амалдорларига нисбатан якуний ҳукмни эълон қилишни 7 майга қолдирди. Улар Қатар фойдасига жосуслик килганликда айбланмоқда. Бу ҳақда 23 апрель куни Қохирада маълум қилинди.

Барча айбланувчилар олиб келинган маҳкама жараёни атиги бир неча дақиқа давом этган. Ҳакамлар ҳукмни эълон қилиш муддатини ўзгартириш ҳақидаги қарорни ўқиб беришгач, суд залини тарк этишган. Судланувчилар мамлакатда фаолияти тақиқланган исломий уюшма аъзолари ҳисобланишади.

"Мусулмон биродарлар" ташкилоти давлат сирини билишга қаратилган жиноятларни содир этиш ва давлатнинг ҳарбий, сиёсий, дипломатик ва иқтисодий манфаатларига зиён етказиш мақсадида бошқа давлат билан жосуслик шартномасига кирганликда айбланади. Бир йилдан ортиқ давом этган маҳкама жараёни якунида айбланувчиларга ўлим жазоси тайинланиши мумкин.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 22586 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 48821 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 62840 Жамият
ОАВ: Россия ва Миср ўртасидаги авиаалоқа 2017 йилда тикланмайди
09:37 16 Жаҳон
Ўзбекистонда якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкротлик жараёни жорий этилади
Мексиканинг биринчи электромобили ноябрь ойида пайдо бўлади
Вайронкор “Хато” тўфони Жанубий Хитойда 12 кишининг умрига зомин бўлди
09:25 234 Жаҳон
Си Цзиньпин расмий баёнот билан чиқди - Жанубий Корея билан алоқалар яхшиланади
09:19 375 Жаҳон
Халқ таълими вазири: Ўзбекистон лотин ёзувли ўзбек алифбосини ўзгартирмайди
Тошкентга транспорт воситаларининг кириши чекланиши мумкин
Кўпроқ янгиликлар