Эрон Сурия президенти Башар Асад ва унинг оиласига сиёсий бошпана таклиф қилди. Таъкидланишича, Асад шу ердан туриб Суриядаги ҳарбий кампаниясини давом эттира олиши мумкин. Бу ҳақда i24news хабар берди.

Эрон разведка вазири Маҳмуд Алавий Асад бу таклифни рад этганини маълум қилди.

Алавийнинг айтишича, Асад "унинг оиласи бошқа суриялик оилалар каби Дамашқда қолишини" айтган.

Аввалроқ Сурия ичидаги мухолифатнинг "Хмаймим" гуруҳи етакчиси Илиан Масъад агар Асад кетадиган бўлса, мамлакатда парчаланиш юз беришини айтганди.