АҚШ президенти Барак Обама АҚШ ҳукумати Европада демократиянинг ривожланишидан манфаатдор эканлигини айтди. Бу ҳақда Bild немис нашри хабар бермоқда.

"Европани қандай бошқариш кераклигини Европага айтиш менга эмас. Мен АҚШ кучли, ягона ва демократик Европадан катта миллий манфаатга эга эканлигини айтишим мумкин. Аянчли тажрибадан биламизки, Европага солинган таҳдидлар охир-оқибат АҚШга солинган таҳдидларга айланади. Европада фаровонлик ҳукм суради деганимизда, бу АҚШ фаровонлигига ҳам кўмак беради", деб айтди Обама.

Обаманинг фикрича, бутун жаҳон, жумладан АҚШ "кучли ва фаровон" Европани кўрмоқда, чунки Европа давлатлари ўз имкониятларини террорчиларга, ИШИД каби террорчилик гуруҳларига қарши йўналтира олади.