Ўзбекистондаги ҳар бир бино сейсмологик чидамлиликка текширилади

Ўзбекистон 23 Апрель 2016 746

Ўзбекистонда аҳоли, саноат, турар жой ва ижтимоий объектларни зилзила хавфидан сақлаш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар мажмуи ишлаб чиқилмоқда. Бу ҳақида фавқулодда вазиятлар вазири ўринбосари полковник Комилжон Орипов маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, сўнгги пайтларда Ҳиндикуш минтақасидаги бир қатор ер силкинишларидан кейин, шу билан бирга аҳолининг мамлакатдаги сейсмологик фаолликдан хавотирга тушганини инобатга олиб, Ўзбекистон ҳукумати аҳоли ва биноларни хавфсизлик билан таъминлаш мақсадида қўшимча чора-тадбирлар ишлаб чиқишни топширди.

"Турли вазирлик ва идоралар вакилларидан иборат 40 кишилик махсус ишчи гуруҳ тузилди, улар республика ҳудуди ва аҳолини зилзиладан сақлашга қаратилган чора-тадбирлар Дастурини ишлаб чиқишди. Мазкур ҳужжат шунингдек, "Сейсмологик хавфсизлик ҳақида"ги янги қонун лойиҳасини ҳам кўзда тутмоқда", - дея таъкидлади ФВВ вакили.

Ҳозирда дастур келишувнинг сўнгги босқичида, унинг давлат бюджети томонидан молиялаштирилиши масалалари муҳокама қилинмоқда. Ҳукумат тасдиқлаганидан кейин аниқ параметрлар бўйича иш бошланади.

Тайёрланаётган ҳужжатнинг энг муҳим аспектларидан бири - Ўзбекистонда жойлашган барча биноларни истисносиз сейсмочидамлиликка паспортизация қилиш ва текширув механизмини ишлаб чиқиш. Бунинг натижасида мутахассислар объектларнинг ҳозирги ҳолати ва уларнинг сейсмологик фаолликка қарши чидамлилиги тўғрисидаги маълумотларга эга бўлишни режалаштиришмоқда.

Бундай тажриба Ўзбекистонда 2010-2015 йилларда барча умумтаълим мактаблари доирасида ўтказилган, бу эса 10 000 бино дегани. Тадқиқотлар натижасида 4,3 фоиз мактабларни бузиб янгитдан қуриш, 24,2 фоизини капитал таъмирлаш, 29,3 фоизини реконструкция қилиш ва 42,2 фоизини жорий таъмирдан чиқариш кераклиги маълум бўлди.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 57732 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 33364 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 41103 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 5049 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 16859 Ўзбекистон
16 август куни Тошкентда юз берган йўл-транспорт ҳодисалари
11:50 3419 Жамият
Шавкат Мирзиёев Бекободга ташриф буюрди
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 1086 Жамият
ОАВ: Россияда пластик пуллар пайдо бўлади
Кўпроқ янгиликлар