«Манчестер Сити» жамоаси бош мураббийи Мануэль Пеллегринининг ишонч билан таъкидлашича у жамоадан кутилган натижалар қайд этилмагани учун кетмаяпти. Унинг айтишича, жамоа муваффақиятлари Хосеп Гвардиоланинг ўз ўрнини эгаллашига таъсир кўрсатмас эди.

Айни вақтда «Бавария»ни бошқараётган мутахассис ёзда Пеллегринининг ўрнини эгаллайди.

«Клуб ҳамиша Гвардиола билан ишлашни истаб келган ва бу мантиқан тўғри. Чунки уларнинг муносабатлари Гвардиола ҳали «Барселона»да эканлигида ўрнатилганди.

Пеп ҳам ўзининг бу жамоага келишига анча вақтдан буён тайёр эди. Айтишим мумкинки, мен жамоа билан 2 мартадан Европа чемпионлар лигасида ҳамда Англия премьер лигасида ғолиб чиқсам ҳам, Гвардиола «Манчестер Сити»га менинг ўрнимга олиб келинарди», – дейди Пеллегрини.