Почеттино «Тоттенҳэм» футболчиларига АПЛнинг энг яхшилари тақдирланадиган маросимга боришни тақиқлади

Спорт 23 Апрель 2016 511

«Тоттенҳэм» жамоаси бош мураббийи Маурисио Почеттино Англия профессионал футболчилар ассоциацияси томонидан ташкил этиладиган тақдирлаш маросимига ўз футболчиларининг боришини тақиқлади.

Мураббий ўз шогирдлари АПЛнинг навбатдаги турида «Вест Бромвич»га қарши кечадиган муҳим ўйин олдидан чалғишларини истамаяпти. Маросимда турли номинациялар бўйича Ҳарри Кейн, Деле Алли, Дэнни Роуз ва Тоби Алдервейрелдга мукофотлар топширилиши мумкин.

«Вест Бромвич»га қарши ўйин 25 апрель куни, тақдирлаш маросимидан бир кун кейин бўлиб ўтади.

«Тоттенҳэм» айни вақтда 34 турдан кейин 68 очко билан биринчи ўриндаги «Лестер»ни 5 очколик фарқ билан таъқиб этмоқда.

Англия профессионал футболчилар ассоциацияси жамоанинг 4 футболчисини, Ҳарри Кейн, Деле Алли, Дэнни Роуз ва Тоби Алдервейрелдни мавсум рамзий терма жамоасига киритган.

Шунингдек, Деле Алли ва Ҳарри Кейн мавсумнинг энг яхши ёш футболчиси бўлиш учун даъвогарлар сафида қайд этилган.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 10625 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 78112 Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда
Жаҳон иқтисодиётининг ўсиши сўнгги 7 йилдаги максимумга етди
Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига қандай тиббий хизматлар кўрсатилади?
Фото: Паулиньо «Барселона» футболчиси сифатида таништирилди
18:31 219 Спорт
Тошкентда ЙПХ ходимларига Honda мотоцикллари берилди (Видео)
Қорақалпоғистонда электр таъминоти корхонаси ходими ўзи ёзган 1,5 млн сўмлик жаримани ўз ҳисобидан тўлади
18:18 1046 Жамият
Австралия биткоинларга оид қонунчиликни кучайтиради
Генерал Лининг эвараси Шарлотсвиллдаги тўқнашувларни қоралаб чиқди
18:11 299 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар