Покистон авиалинияларининг самолёти Ирландияда фавқулодда қўнди

Жаҳон 23 Апрель 2016 527

Pakistan International Airlines авиакомпаниясининг самолёти Ирландиядаги Шеннон аэропортига бортда тутунланиш аниқлангандан кейин фавқулотда қўнишга мажбур бўлди. Экипаж фавқулотда вазият эълон қилган. Бу ҳақда авиатранспортда фавқулотда вазиятларни мониторинг қилувчи Airlive портали маълум қилган.

Самолётда 205 йўловчи ва экипаж аъзолари бўлган.

Кўпроқ янгиликлар