Интернет тармоғидаги манбалар, Samsungнинг янги маҳсулоти Galaxy Note 6 га оид норасмий маълумотларни эълон қилмоқда. Уларга кўра, Жанубий Корея гиганти, гажетнинг икки хил кўринишини, текис экран ва ёнлари эгилган экранга эга намуналарини синовдан ўтказмоқда. Уларнинг иккиси ҳам ўлчами жиҳатидан бир хил, экранлар диагонали тахминан 5,8 дюймлар атрофида. Унинг тасвир ўлчами QHD (2560 × 1440).

Бундан ташқари, икки хил чипсетлар ҳақида сўз юритилмоқда. Булар: Exynos 8 Octa 8890 (8та ҳисоблаш ядроси, ARM Mali-T880 график контроллери) ва Snapdragon 823 процессори (тўрт ядро, Adreno 530 график блоки).

Оператив хотира, дастлабки маълумотларга кўра 6 гигабайтни ташкил этади.

Тахминий тавсифлар орасида microSD хотира картаси учун слот, USB Type-C симметрик порти ҳам қайд этилган. Унга 4000 мА•соат ҳажмли батарея ўрнатилади.

Galaxy Note 6 фаблети шунингдек, чанг ва намга чидамли қилиб ишлаб чиқарилади. Бундан ташқари, унга телефон эгасининг кўз косасидан нусха оладиган янги сканер ўрнатилиши мумкин.

Galaxy Note 6 нинг расмий тақдимоти жорий ёки келаётган чоракда бўлиб ўтиши мумкин.