Шимолий Кореядаги ядро синовлари ҳудудининг сурати эълон қилинди

Жаҳон 23 Апрель 2016 638

Европанинг Sentinel-1a сунъий йўлдоши, Шимолий Кореянинг ядро синовларини ўтказувчи майдонини аниқлаш мақсадида радар текширувлари ўтказган. Олимларнинг фикрича, суратларда портлаш изларини кўриш мумкин. Германия тупроқшунослик ва табиий бойликлар федерал институти олимлари томонидан олиб борилган тадқиқот натижалари Европа Ер фанлари иттифоқи бош Ассамблеясида эълон қилинди, деб хабар қилмоқда BBC News.

Ерости синовлари Янгандо тоғли провинциясидаги Пхунгери ядро полигони яқинида амалга оширилган. Олинган суратларда, тоғ сатҳи бир ҳудудда 7 метрга пасайгани, бошқа жойида 2-3 сантиметрга кўтарилганини кўриш мумкин.

Sentinel-1a қурилмасида қўлланиладиган йўлдошли интерферометрияда ер сатҳи радар воситасида бир неча маротаба суратга олинади ва натижалар таққосланади. Ушбу суратлар, Пхеньяннинг ядро синовлари ўтказганини тасдиқлайди.

Аммо, Sentinel-1a имконияти чегараланган бўлиб, у айни ер сатҳини ҳар 12 кунда ўргана олади. Шу боисдан ҳам, олимлар тоғ сатҳидаги ўзгаришлар портлашдан кейин қачон пайдо бўлгани хусусида аниқ бир нарса дея олишмайди.

2016 йил 6 январь куни Шимолий Корея томонидан амалга оширилган портлаш хусусиятига кўра, 2013 йилгисига ўхшаб кетади. Балки, иккала ҳолатда ҳам шимолий кореялик ҳарбийлар таъкидлаганидек, водород бомбаси эмас, балки оддий бомба портлатилган бўлиши мумкин.

Ғарб олимлари ҳисоб-китобларига кўра, 6 январь кунги портлаш кучи 10 килотонна тротил қувватига тенг бўлган. Синов вақтида 5,1 баллик ер силкиниши ҳам қайд этилган. Пхеньян 2006 ва 2009 йилларда ҳам ядро синовлари ўтказгани ҳақида эълон қилган эди.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 24172 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 52949 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 64578 Жамият
Икки вилоятда ҳокимнинг туризм бўйича ўринбосарлари тайинланди
13:26 437 Жаҳон
Тошкентда «Мутахассислик ва илмий тадқиқот маркази» тузилади
Туркияда автобус иштирокида ЙТҲ юз берди, беш киши ҳалок бўлган
13:19 416 Жаҳон
Деҳлида Ҳиндистон савдо ва саноат давлат вазири билан учрашув бўлиб ўтди
Иқтисодиёт вазирида 2 нафар биринчи ўринбосар бўлади
Мбаппе яқин вақт ичида «ПСЖ» аъзосига айланади
12:56 1260 Спорт
Учтепа туманида қасддан баданга оғир шикаст етказиш жинояти фош этилди
12:49 1394 Жамият
Кўпроқ янгиликлар