Ҳиллари Клинтон митингни Принс ижросидаги қўшиқ садолари остида якунлади

Жаҳон 23 Апрель 2016 456

АҚШ президентлигига демократик партиядан номзод Ҳиллари Клинтон, Пенсильвания штати Данмор шаҳридаги маърузасини, поп-мусиқачи Принс хотирасига, унинг ижросидаги машҳур «Let's Go Crazy» қўшиғи билан тамомлади, деб хабар қилмоқда The Hill.

Клинтон хонимнинг сўзларига кўра, у артистнинг вафот этганидан хабар топгач, ўзини йўқотиб қўйган.

«У нафақат, буюк шоир, композитор ва мусиқачи эди, у буюк артист ҳам эди. Мен чуқур қайғудаман», — деган демократлар номзоди.

Бундан аввал, Америка суд-тиббий экспертизаси поп мусиқачи ўзини ўлдирмаган, деган хулосага келган эди.

Кўпроқ янгиликлар