Японияда фермерларни пенсияга чиқариб, уларнинг вазифасини роботлар, учувчисиз қурилмалар ва бошқа техникалар бажаришини кўзда тутувчи дастур жорий қилиниши бошланди. Бу ҳақда Bloomberg хабар берган.

Мамлакат қишлоқ хўжалиги вазири дастурнинг ишга туширилгани ҳақида маълум қилган.

Аниқлик киритилишича, G7 вазирлари учрашуви вақтида қишлоқ хўжалигида роботлардан фойдаланиш режаси Япониянинг Ниигата префектурасида намойиш этилган.