Буюк Британиянинг энг бадавлат инсонлари номи эълон қилинди

Жаҳон 24 Апрель 2016 673

Буюк Британиянинг энг бой фуқаролари илк бора ака-ука Дэвид ва Саймон Рубенлар бўлди. Уларнинг бойлиги 18,8 миллиард доллар қийматида баҳоланди. Бу ҳақида The Sunday Times газетаси қиролликда истиқомат қилувчи бой фуқароларнинг анъанавий рейтингида эълон қилди

Ака-укалар асли ҳиндистонлик бўлиб, Буюк британияга 1950 йилда кўчиб келишган. Нашрнинг маълумотига кўра, Россияда 1990 йилда бўлиб ўтган “алюмин жанги”да қатнашиш уларга тадбиркорлар дунёсидаги шон-шуҳратни келтирган. Кўчмас мулк бозоридаги келишувлар, шахсий капитал сармоялари ва венчур капиталида иштирок этиш уларнинг тадбиркорликдаги асосий йўналишлардан бири ҳисобланади. Улар Темза дарёсининг бўйида жойлашган Millbank Tower биносига, Лондоннинг Слоун-стрит савдо кўчасида жойлашган бутикларга, Лондон-Оксфорд аэропортига, Travelodge меҳмонхоналар тармоғи, Metro Bank ва бошқа бир неча даромадли жойларга қисман ёки тўлиқ эгалик қилишади.

Рўйхатнинг 2-ўрнида 18,7 миллиард доллар билан яна бир ака-ука Индия Шри ва Гопи Индуйя ўрин олди. Улар кўчмас мол-мулк келишувлари, банк ва ресторан бизнеси, савдо-сотиқ ишлари билан шуғулланишади.

Учинчи поғонада Access Industries компаниясининг раҳбари, СССРда туғилган америкалик тадбиркор Леонард Блаватник турибди. Унинг ҳисобидаги маблағи 16,68 миллиард долларга баҳоланмоқда.

Шунингдек, Буюк Британияда истиқомат қилувчи бадавлат инсонлар сафига 10,9 миллиард доллар даромад билан Алишер Усмонов ҳам киради. У Лондондаги йирик футбол клубларидан бири бўлган “Арсенал” акционери ва “Металлоинвест” холдингининг эгаси ҳисобланади. Таъкидланишича, Усмоновнинг бойлиги бир йил ичида 3,26 миллиард долларга қисқарган.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 33195 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 18643 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 71734 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 59187 Жамият
Шаҳзода Ҳарри малика Диананинг ўлими ҳақида: папараццилар у ҳаёт учун курашаётган пайтда ҳам уни суратга олишда давом этган
15:24 0 Жаҳон
«Пресс-клуб вазирликмас. Баъзан форматдан чиқиб кетиш ҳолатлари ҳам бўлди» - Шерзод Қудратхўжаев
Улуғбек Рўзиқулов Бош вазир ўринбосари лавозимидан озод этилди
ЕЧЛ-2017/18 қуръасида саватчалар таркиби қандай бўлади?
15:04 1007 Спорт
24 август куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?
Ўзбекистон Футбол федерацияси ўзбек футбол мухлисларини «жазо»лади
14:50 4639 Спорт
Кўпроқ янгиликлар