Эквадорда 16 апрелдаги кучли зилзила қурбонлари хотирасига 8 кунлик умуммиллий мотам эълон қилинади, деб хабар бермоқда ТАСС ахборот агентлиги.

Бу ҳақда Эквадор президенти Рафаэль Корреа маълум қилди.

"Одамларнинг ҳалок бўлиши, оилаларнинг изтироблари туфайли мен яқин соатларда 8 кунлик миллий мотамни эълон қилувчи фармонни имзолайман", деб маълум қилди Корреа.

Президент, шунингдек, мамлакатнинг давлат тузилмалари, қуролли кучлари ва "улкан кўламадаги фожиада" хайрихоҳлик билдирган барчага миннатдорчилик билдирди.

Аввалроқ зилзила қурбонлари 654 нафарга етгани маълум қилинганди.