Jasper StAubyn West исмли фойдаланувчи ўзининг инстаграмдаги саҳифасига ғаройиб суратларни жойлаб келмоқда. Бу эса уни кузатиб юрувчилар сонини ошишига сабаб бўлди. Ўзининг қизиқишини Жаспер қуйидагича изоҳлайди:
“Мен янги iPad Pro ва Apple Pencil қурилмаларимни синовдан ўтказишга ва улар ёрдамида “sketch challenge” – эскиз яратишга қарор қилдим.
Мен Март ойидан бошлаб кунига биттадан мультфильм қаҳрамонларини ҳам аралаштирган ҳолда янги қурилмада эскизлар яратдим ва барча суратларимни инстаграм тармоғига жойладим.
Кундалик ҳаётим янада қизиқарли ўтиши учун ҳар кунги фотосуратларга маҳлуқларни қўшиб бордим ва кўпчиликка манзур бўлди”.