Ҳиндистон чегарада қурилаётган объектлар сабаб Покистонга норозилик билдирди

Жаҳон 24 Апрель 2016 478

Ҳиндистон мамлакат шимоли-ғарбида Ражастхондаги халқаро чегарада Покистон томонининг ҳарбий объектлар қураётганига нисбатан норозилик билдирди. Бу ҳақда миллий телеканал India TV хабар бермоқда.

"Ҳиндистон чегара кучлари (BSF) чегара майдонида 180 юқори технологик бункер қурилаётгани муносабти билан покистонлик ҳамкасбларига қаттиқ норозилик билдиришган", — дейилади телеканал берган маълумотда.

Разведка маълумотларига кўра, «бункерлар бир ой ичида қурилган ва Ҳиндистон чегарасидан 1-1,5 км. Масофада жойлашган». Махсус хизмат берган хабарга кўра, «покистонликлар Ҳиндистон билан чегарада қурол-яроғ ва ўқ-дори омборларини барпо этган. Улар 1971 йилда икки томон уруши бўлган туманларни қўриқлашни мустаҳкамламоқда».

Кўпроқ янгиликлар