«Биз – буюк юрт фарзандларимиз» шиори остидаги ёшлар фестивали Хоразм воҳасида!

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 25 йиллигига бағишлаб «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати томонидан «Биз – буюк юрт фарзандларимиз» шиори остида юртимизнинг барча ҳудудларида ёшлар фестивальлари ўтказилмоқда.

24-27 апрель кунлари Хоразм вилоятида бўлиб ўтадиган фестивалга бугун старт берилди.

«Ичан қалъа» меъморий ёдгорлигининг катта майдонида Хоразмнинг миллий урф-одатларидан бири бўлган «Қўчқорлар жанги» авж олмоқда. Тарғибот гуруҳи аъзоларининг ҳайрати ва қувончи кўзларидан билиниб турибди. Хоразмлик ёшлар кўнглида эса: «Бу ҳали бошланиши! Сизни бунданда унитилмас онлар кутмоқда!», деган сўзлар жўш урмоқда.