Жаҳонгир Отажоновнинг омадли 5555-мухлиси аниқланди

Маданият 24 Апрель 2016 1327

Хонанда Жаҳонгир Отажоновнинг ҳар йили яккахон концерти олдидан мухлислар ўртасида танлов эълон қилиши одат тусига кирган.  Танловда ғолиб бўлган мухлисини эса хонанда, албатта, қуруқ қўймайди.

Июнь санасининг 3-4-5-кунлари яккахон концерт дастурини уюштираётган Жаҳонгир Отажонов бу гал ҳам ўз анъанасига содиқ қолиб, танлов эълон қилди. Бу ҳақда у “фейсбук”даги саҳифасида эълон қилган. Танлов ғолибига эса 4 июнь куни бўлиб ўтадиган концерт дастури учун 1-қатордан  чипта совға қилишини маълум қилди. Танлов шартига кўра мухлис хонанда жойлаштирган сурат остига 5555-бўлиб таклифнома деб ёзиш керак эди. Бир зумда сурат ости мухлислар қолдирган “таклифнома” сўзларига тўлиб, ҳатто хонанданинг ўзи ҳам ҳақиқий ғолибни ажратолмай қолди.

Биз эса бунга аниқлик киритиш мақсадида Жаҳонгир Отажоновнинг маъмури билан боғландик. Хонанданинг маъмури бизга чипта соҳибини аниқлаш бир оз мушкул бўлгани, айни пайтда омадли мухлисни ажойиб совға ҳам кутаётганлигини маълум қилди.

Кўпроқ янгиликлар