«ЛУКойл» президенти Вагит Алекперов Германиянинг Welt am Sonntag газтеасига берган интервьюсида нефть экспорт қилувчи мамлакатлар ташкилоти — ОПЕКда турли ички сиёсий қарашлар мавжуд. Шу боис у назоратчи вазифасига ярамайди ва унда зудлик билан ислоҳотлар ўтказиш зарур.

Унинг фикрича, ташкилотнинг айни дамдаги таркибий тузилмасида келажак йўқ. «Унинг имкониятлари чиппакка чиққан», — деди Алекперов.

Унинг маълум қилишича, ОПЕКда зудлик билан ислоҳотлар ўтказиш зарур ва у бу ҳаракатларни ҳозирданоқ бошлаши лозим».