Норвегия қирувчи самолёти “тез ёрдам” вазифасини ўтади

Жаҳон 24 Апрель 2016 525

Норвегия ҳарбий ҳаво кучларининг иккита F-16 Fighting Falcon қирувчи самолёти машғулотини тўхтатиб, шифокорларнинг илтимосига кўра беморнинг ҳаётини сақлаб қолди. The Independent нашрининг ёзишича, 2016 йил 4 апрелда Бодё шаҳри шифохонасига оғир нафас етишмовчилиги касаллиги билан оғриган бемор етказилган. Унга тез ёрдам кўрсатиш учун экстракорпораль мембранали оксигенациялаш аппарати керак бўлди.

Шифохонада эса керак бўлган аппарат йўқ бўлиб, у 470 километр жанубда жойлашган Тронхейм шаҳридаги шифохонада бор бўлган. Беморни Тронхейм шаҳридаги шифохонага олиб бориш учун 10 соат талаб этиларди, бу эса унинг ҳаёти учун жуда ҳам хавфли бўлган.

Тронхейм шаҳри яқинида жойлашган авиабаза вакиллари уларга ёрдам беришга қарор қилди. У ерда F-16 қирувчи самолётлари парвозга тайёрланаётган бўлган. Бахтли тасодиф туфайли улардан бири юк контейнери билан жиҳозланган экан.

Самолёт Тронхейм шаҳридан Бодё шаҳрига зарур бўлган аппаратни шифохонага етказиб берди. Қонни оксигенация қилиш учун мўлжалланган қурилма ёрдам сўраб, мурожаат қилингандан сўнг 40 дақиқа ичида етказиб берилди. Шу тариқа, F-16 қирувчи самолёти тарихда илк бор бу каби операцияга ўз ҳиссани қўшиб, беморнинг ҳаётини сақлаб қолишда қўл келди.

Кўпроқ янгиликлар