АҚШ президенти Барак Обама Буюк Британия Европа Иттифоқидан чиқадиган бўлса, инглиз ҳукуматига АҚШ билан савдо ҳамкорлиги ҳақидаги келишувни имзолаш учун музокаралар ўтказишга 10 йил талаб этилади, деб айтди. Бу ҳақда хорижий ОАВ хабар бермоқда.

"Буюк Британияда ЕИдан кўра, АҚШ билан қандайдир келишувларни тезроқ маъқуллаш имконияти бўлади. Ва, эҳтимол биз нимагадир эришишимиз учун 5, 10 йил ўтади", деб айтди Обама.

Обама, шунингдек, Европа Иттифоқи билан бизнес-ҳамкорлик АҚШда миллионлаб ишчи ўринларини яратишга таъсир қилишини ва АҚШ ҳукумати бу ҳамкорлик ёрдамида Европа бозорига очиладиган эшиклар ва имкониятлардан маҳрум бўлишни истамаслигини қўшимча қилди.