Сербияда навбатдан ташқари парламент сайловларига овоз бериш бошланди, деб хабар бермоқда Tanjug.

Мамлакатда маҳаллий вақт билан 7:00 (Тошкент вақти билан 10:00)да 8378 та сайлов участкаси очилди. Улар маҳаллий вақт билан 20:00 (Тошкент вақти билан 23:00)да ёпилади.

Мамлакатнинг АҚШ, Канада ва Буюк Британиядаги фуқаролари бир кун олдин, яъни 23 апрель куни овоз бериб бўлишди. Бошқа мамлакатлардаги серблар эса 24 апрель куни овоз беришади.

Скупшина (Сербия парламенти)даги 250 та ўрин учун 20 та сиёсий партия, коалиция ва блоклар кураш олиб бормоқда.