Шимолий Корея АҚШ ҳарбий машғулотларидан воз кечса, ядровий синовларни тўхтатиши мумкин

Жаҳон 24 Апрель 2016 468

Шимолий Корея ташқи ишлар вазири Ли Су Ён Пхеньян агар АҚШ Жанубий Корея билан бирга ҳар йилги ҳарбий машғулотларини ўтказишни тўхтатса, унда ядровий синовларни тўхтатиши мумкин, деб айтди.

Ли Су Ён Associated Press агентлигига берган интервьюсида Пхеньяннинг "ядровий синовлар Корея яриморолидаги "ядровий ҳарбий машғулотларга" жавоб эканлиги ҳақидаги позициясини" такрорлаб ўтди.

Вазир, шунингдек, халқаро санкциялар Шимолий Корея раҳбариятини қўрқита олмаслигини маълум қилди.

Аввалроқ Пхеньян навбатдаги марта ракета учиргани маълум бўлганди.

Кўпроқ янгиликлар