Сўнгги тўрт йил ичида илк бор япон электрон компанияларига буюртма қилиш ҳажми тушиб кетди

Технология 24 Апрель 2016 706

Apple компанияси томонидан ишлаб чиқарилаётган iPhone смартфонлари савдосининг тушиб кетиши оқибатида сўнгги тўрт йил ичида илк бор Япониянинг электрон маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи йирик компанияларига буюртма қилиш ҳажми пасайиб кетди. Nikkei газетасининг маълум қилишича, жорий йилнинг биринчи квартали ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 4 фоиз кам кўрсаткич қайд этган.

Бу пасайишлар, биринчи гавбатда, Kyocera, Murata Manufacturing, Nidec ва TDK компанияларига тааллуқли. Январь ойидан март ойигача бўлган даврда ушбу компанияларга ярим ўтказгич, сенсор дисплей ва бошқа компонентлар учун 1,24 трлн. иен (11,33 млрд доллар атрофида) буюртма келиб тушган. 2015 йилнинг шу даврида эса бу кўрсаткич 5,4 трлн. иен (49,36 млрд доллар)ни ташкил этган эди.

TrendForce таҳлил компаниясининг маълумотига кўра, iPhone смартфонларининг халқаро сотуви 2015 йилнинг тўртинчи кварталига қиёсланадиган бўлса, 2016 йилнинг биринчи кварталида 43,8 фоизга тушиб кетган.

Кўпроқ янгиликлар