“Барселона” жамоаси ҳужумчиси Луис Суарес Испания чемпионати 35-тур доирасида ўтказилган “Спортинг” билан кечган ўйинда (6:0) покер қайд этди.

Бу голлар уругвайлик ҳужумчининг каталонияликлар сафидаги 50,51,52,53-голлари бўлди.

Айни дамда у Испания чемпионатида тўпурарлик бўйича “Реал” жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналдуни (31 гол) ортда қолдиряпти (34 гол).