ФИФА ҳаками Никола Риццоли кейинги мавсумдан бошлаб А серия ҳакамлари ўйиндан кейин интервью беришлари мумкинлигини таъкидлаб ўтди.

«Кейинги мавсумдан бошлаб тест режимида биз – ҳакамлар ўйиндан кейин интервью беришимиз мумкин.

Кўрамиз, одамлар бизни эшитишга тайёр бўлишармикан. Умуман олганда баъзи ўйинлардан кейин мухлислари, ОАВ ва клубнинг катта босими остида қолиб кетганида бу қийин иш бўлсада», – дея Риццолининг сўзларидан иқтибос келтиради Radio 1 Rai.