Бурунди шарқида юз берган жиддий ЙТҲ натижасида камида 13 нафар ўрмончи ҳалок бўлди. Бу ҳақда AFP агентлиги маҳаллий ҳукумат маълумотга асосланиб, хабар бермоқда.

"Лицейнинг 130 нафардан иборат хор жамоаси Рутана провинциясидан тунда қайтишаётган бўлган. Улар кетаётган автомобиль ағдарилиб кетган”, — деб агентликка хабар берган шаҳар бошлиғи Мусонгати Ревокат Нибигира.

AFP маълумотига кўра, ЙТҲ натижасида ҳалок бўлганлар орасида етти нафар катта ёшдаги ўсмир ҳам бор. 100 нафарга яқин киши турли даражада тан жароҳати олган.