Италиянинг «Ювентус» клуби бош мураббийи Массимилиано Аллегри Италия А сериясининг «Фиорентина»га қарши учрашувдаги ғалабаси (2:1) борасида фикр билдириб ўтди.

«25та учрашувнинг 24тасида ғалаба қозониш иложи йўқдек натижа эди. Мураббийлик фаолиятимни бошлаган пайтимда бундай натижага эриша олишимга ишонардим.

Мендан тез-тез «клуб одами» сифатида савол беришади. Ҳамма мураббий томонида бўлиб турса, бу натижаларнинг ижобий бўлишига ёрдам бермайдими? Агар сен клуб билан ғояларингни ўртоқлашмас экансан, ўз фикрингни айтишинг ва кетишинг лозим. Сизни ишонтириб айтаманки, кейинги ҳафтада янги шартнома имзолайман!

Келгуси мавсумда чемпионлар Лигасида ғалаба қозонишни мақсад қилишимиз керак. Фақат А серияда ғалаба қозониш ҳақида ўйлаш аҳмоқлик бўлади», – деди Аллегри.