Англияда футбол майдонларнинг сунъий қопламаси саратон келтириб чиқариши мумкинлиги маълум қилинди

Жаҳон 25 Апрель 2016 630

Англиядаги футбол майдонларининг сунъий қопламаси саратон касалликлари келтириб чиқариши мумкин. Бу ҳақда бир неча мураббийларга иқтибос келтирган ҳолда RT телеканали хабар бермоқда.

Мураббийларнинг айтишича, қайта ишланган автомобиль покришкаларидан тайёрланувчи майдонни қопловчи резина бўлаклар жуда ҳам заҳарлидир. Майдон бу бўлаклар билан тўп майдон сиртидан сакраши учун қопланади.  

Кўплаб мураббийлар бундан хабардорлар ва ушбу муаммога жамоатчилик, Англия футбол уюшмаси ва Британия ҳукуматининг эътиборини қаратишга уринмоқдалар. Бироқ расмийлар қоплама хавфсиз эканлигини таъкидламоқдалар.  

Вашингтон университети футбол мураббийи Эми Гриффин бундай майдонларда ўйновчи ёш футболчиларда бир йилнинг ўзида саратон аниқланганини маълум қилди.

"Балки гап майдон қопламаларидадир? Мен резина гранулалар нимадан тайёрланишини аниқлашга қарор қилдим ва мен учратган биринчи мақоладаёқ унда канцерогенлар борлиги айтилганини кўрдим", деб айтмоқда мураббий.

Аёл мураббий саратон билан касалланган америкалик футболчилар рўйхатини тузиб чиқди: ундан 220 дан кўпроқ спортчи жой олди. Бу спортчиларнинг барчаси сунъий майдонларда ўйнаган: улардан 166 нафари футболчилар, 102 нафари дарвозабонлар бўлган.

18 ёшли Магуайр ҳам пофессионал дарвозабон бўлишни орзу қилган. У бунинг учун жуда кўп меҳнат қилди ва уни "Лидс"га олишди. Бироқ ҳозирда у саратон касалига чалинган.

Резина қоплама таркибини ўрганган олимлар ҳукуматни тадқиқот натижаларига эътибор қаратишга чақиришмоқда.

"Резина бўлакларда ҳақиқатан ҳам саратонни келтириб чиқариши мумкин бўлган кўплаб химикатларни топиш мумкин. Бироқ бу элементлар организмга қандай тушишини аниқлашнинг ҳозирча имкони йўқ", деб айтди олимлардан бири.

Англия жорий йилда сунъий қопламали янги футбол майдонларини қуриш учун 230 млн фунт стерлинг ажратди. Британия регби иттифоқи янги 100 та майдон учун 50 млн фунт стерлинг сарфлаган. Бу қопламаларни ишлаб чиқарувчи компаниялар уларнинг маҳсулоти саратон келтириб чиқариши ҳақидаги ахборотни инкор қилмоқдалар.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 24093 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 52768 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 64517 Жамият
Икки вилоятда ҳокимнинг туризм бўйича ўринбосарлари тайинланди
13:26 51 Жаҳон
Тошкентда «Мутахассислик ва илмий тадқиқот маркази» тузилади
Туркияда автобус иштирокида ЙТҲ юз берди, беш киши ҳалок бўлган
13:19 246 Жаҳон
Деҳлида Ҳиндистон савдо ва саноат давлат вазири билан учрашув бўлиб ўтди
Иқтисодиёт вазирида 2 нафар биринчи ўринбосар бўлади
Мбаппе яқин вақт ичида «ПСЖ» аъзосига айланади
12:56 931 Спорт
Учтепа туманида қасддан баданга оғир шикаст етказиш жинояти фош этилди
12:49 1121 Жамият
Кўпроқ янгиликлар