АҚШ ҳарбий инспекторлари, 2016 йил 25-30 апрель кунлари ОС-135Б самолётида Россия ҳудудларини кўздан кечиради. Ушбу парвозлар Очиқ осмон шартномаси доирасида амалга оширилади.

Бу ҳақда, РФ мудофаа вазирлигига қарашли ядро хавфини камайтириш миллий маркази раҳбари Сергей Рижков маълум қилган.

Бунда Америка самолётидаги рус мутахассислари, парвознинг келишилган жиҳатларига қанчалик риоя этилиши ва шартномада белгилаб қўйилган кузатув қурилмалари фойдаланишини назорат қилишади, деб аниқлик киритган Рижков.

Унинг айтишича, ОС-135Б самолёти конструкцияси бирон-бир қуролни қўллашга имкон бермайди.

Очиқ осмон шартномаси 1992 йилда имзоланган, Россия уни 2001 йилда ратификация қилганди. Айни вақтда ушбу шартнома ишида 30дан ортиқ мамлакат қатнашади. Ҳужжатга кўра, келишувга аъзо давлатлар доимий равишда ўзаро назорат парвозларини амалга ошириб келади.