АҚШда полициячилар томонидан ўққа тутилган 12 ёшли қора танли бола оиласига 6 млн доллар тўланади. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар бермоқда.

Таъкидланишича, бу пулларни Кливленд штати ҳукумати тўлайди.

Райс исмли бола 2014 йил 22 ноябрда отиб ўлдирилган. Бола ҳақиқий тўппончага ўхшаш ўйинчоқ тўппонча билан ўйнаб юрганда, буни кўрган гувоҳлар тўппончани ҳақиқий деб ўйлаб, полицияга хабар берганлар.

Воқеа жойига етиб келган полициячилар болага қўлларини кўтаришни буюришган, бироқ бола камаридаги ўйинчоқ тўппончага қўлини узатаётганда полициячилар томондан 2 та ўқ билан ўлдирилган.