Bloomberg: Саудия Арабистони нефть қазиб олиш ҳажмини кўпайтирмоқчи

Иқтисодиёт 25 Апрель 2016 761

Саудия Арабистони ўзининг БАА билан чегарасидаги энг катта нефть кони "Шайба" ҳисобига нефть қазиб олиш ҳажмини янада кўпайтирмоқчи. Бу ҳақда Саудия Арабистони ҳукуматининг бу қароридан хабардор бўлган манбаларга иқтибос келтирган ҳолда Bloomberg ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Дунёдаги энг йирик нефть компанияси Saudi Aramco нефть ҳажмини кондаги ишлаб чиқариш қувватларини модернизациялаш ёрдамида оширишни мўлжалламоқда. Бу билан боғлиқ ишларни май охиригача якунлаш режалаштирилмоқда. Бунинг эвазига кондаги нефть қазиб олиш ҳажми ҳозирдаги кунига 750 минг баррелдан 1 млн баррелгача ошади.

Нефть нархининг қулаши компаниянинг инвестицион дастурига таъсир кўрсатмади. Компания бош директори Амин Нассернинг айтишича, компания нефть қазиб олишга инвестиция киритишни давом эттиради.

ОПЕК 1-чорак якунларига кўра Саудия Арабистонида кунига олинадиган нефть ҳажмини 10,2 млн баррелга баҳолади, бироқ қироллик вакиллари бир неча бор нефть қазиб олиш ҳажмини бир ондаёқ 12,5 млн баррелгача кўтариш мумкинлигини таъкидлашган.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 17662 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 48071 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 21996 Ўзбекистон
Наманган вилоятида тадбиркорлар олдида турган муаммолар бартараф қилинмоқда
Xiaomi Bluetooth'ли "ақлли" кроссовкаларни яратди
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 1659 Жамият
Қозоғистонлик теннисчи мураббийига: «Аҳмоқона илжайишинг билан кўзимдан йўқол»
20:20 2864 Спорт
Трамп махфий хизмат иш ҳақи фондининг бир йиллик пулини сарфлаб бўлди
20:05 1518 Жаҳон
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 1826 Жамият
Каталония полицияси худкуш камари бўлган кишини отиб ташлади
20:01 1746 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар