Болгарияда жойлашган қурол-яроғ ишлаб чиқаришга ихтисослашган «Арсенал» заводида портлаш юз берди. Маҳаллий ОАВ маълумотига кўра, бу портлаш туфайли 2 киши ҳалок бўлган.

Қайд этилишича, портлаш завод биноларидан бирини таъмирлаш вақтида рўй берган.

Полиция ходимлари етиб келиб, атрофни текшириш ишларини бошлашган. Қайд этилишича, навбатдаги портлаш хавфи мавжуд эмас.

Айни вақтда ҳодиса сабаблари ва бошқа тафсилотларни аниқлаш учун текширув ишлари ўтказилмоқда.