Франциянинг Гренобль шаҳридаги бошланғич мактаб атрофида содир этилган отишма натижасида икки киши нобуд бўлди ва бир киши оғир жароҳатланган. Бу ҳақда Le Parisien хабар берди.

Воқеа 25 апрель куни маҳаллий вақт билан эрталабки соат 10 да бўлиб ўтган. Бир киши воқеа жойида ҳалок бўлган, иккинчиси бир неча дақиқадан сўнг олинган жароҳатлар туфайли оламдан кўз юмган.

Маҳаллий полиция отишма бўлган квартални ўраб олди. Тахминларга кўра, отишмага маҳаллий жиноий гуруҳларнинг низосидан келиб чиққан.