ЖАР Эрон билан савдо алмашинуви ҳажмини 1 йилда 8 млрд долларгача кўтаришни мақсад қилди

Жаҳон 25 Апрель 2016 464

ЖАР ҳукумати яқин 4 йилда Эрон билан савдо алмашинуви ҳажмини йилига 8 миллиард долларгача кўтаришини мақсад қилиб қўйди. Жанубий Африка Республикаси президенти Жейкоб Зума Теҳрондаги Эрон-ЖАР бизнес-форумида иштирок этиб, шу ҳақида маълум қилган.

"Жанубий Африка республикаси Эрон билан савдо алмашинувининг йиллик ҳажмини яқин тўрт йил ичида 8 миллиард долларгача кўтаришга ҳаракат қилади", дея Эрон матбуот хизмати ЖАР президентининг сўзларини келтирган.

Жейкоб Зума берган маълумотларга кўра, 2015 йилда икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 350 миллион долларни ташкил қилди. Шунингдек, у расмий Претория Теҳронни ўзининг Яқин Шарқ ва Марказий Осиё минатқасидаги стратегик ҳамкори сифатида кўришини таъкидлади.

24 апрель куни Теҳронда Эрон президенти Ҳасан Руҳоний Жейкоб Зума билан музокара олиб борди, Ислом Республикасининг маънавий етакчиси ва раҳбари Оятуллоҳ Али Ҳаменеий томонидан кутиб олинди. Бугун, 25 апрелда Эрон ва ЖАР турли соҳадаги ҳамкорликка оид саккизта ҳужжатни имзолашди.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 34148 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 72393 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10510 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 136519 Жамият
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
А серия. «Наполи» ҳам ишончли ғалаба билан старт олди
03:03 61 Спорт
Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?
02:35 391 Жамият
Виталий Денисов футболга қайтганидан хурсанд
02:29 185 Спорт
«Агробанк» ҳақми ёки биолаборатория? Зарбдордаги чигал муаммони ким ҳал қилади?
02:25 339 Жамият
«Ўзбекистонда болалар кейинги 5 йил мобайнида боғчага 100 фоиз жалб қилинади» — Президент
Кўпроқ янгиликлар