Wildlife SOS табиатни асраш ташкилоти учта филни тутқунликдан озод этди. Рея, Сита ва Миа лақабли филлар ярим аср давомида кўчма цирк билан бирга кўчиб юрган, деб хабар бермоқда ТАСС ахборот агентлиги.

Ташкилотнинг ҳаммуассиси Гита Сешаманининг айтишича, филлар калтакланган ҳамда ёмон овқатлантирилган, уларга зарурий ветеринар ёрдам кўрсатилмаган. Айни вақтда филлар Ҳиндистоннинг шимолидаги Уттар-Прадеш штатидаги Матхура шаҳри яқинидаги шинам жойга кўчириб ўтказилган.

Сешаманининг айтишича, цирк эгаси дастлаб Сита ва Миани берган, бироқ Реяни беришдан бош тортган. Бироқ табиат ҳимоячилари барча филларнинг озод этилишига муваффақ бўлдилар. Экологларнинг фикрича, филлар ёш пайтида браконьерлар томонидан тутиб олинган бўлиши мумкин. Филлар турли трюкларни бажаришлари учун уларга зўравонлик қўлланган, жумладан уларнинг юзларига урилган, оч қолдирилган.