Германиянинг «Бавария» клуби собиқ футболчиси Лотар Маттеус мюнхенликларнинг бўлажак бош мураббийи Карло Анчелотти борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Анчелоттини ажойиб футболчи бўлганидан буён яхши эслайман. У Арриго Сакки бошчилигидаги «Милан»нинг «мия»си эди. У «Челси», «ПСЖ» билан яхши натижаларга эришди ва «Реал» билан ЕЧЛда ғалаба қозонди.

Унинг бир неча шогирдлари менга Карлони нафақат буюк мураббий, улкан юракли инсон эканини ҳам айтиб беришган. Анчелоттининг барча билан яхши муносабатлари бор. У жамоа учун Гвардиоладан кейин энг яхши вариант эди», – дейди Маттеус.